Гарри Кейн Левандовски рекордига доир саволга яна жавоб берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн навбатдаги ўйиндан сўнг Роберт Левандовскининг Бундеслигадаги рекордига оид саволга яна муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Левандовски 2020/21 йилги мавсумда «Бавария» сафида Бундеслигада 41 та гол уриб, тарихий натижа қайд этган эди. Шанба куни Кейн Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва мавсумдаги голлари сонини 30 тага етказди. Чемпионат якунланишига 10 тур қолган.
«Биламан, ҳар бир ўйиндан кейин Левандовски рекорди ҳақида сўрашади, лекин олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор. Барқарорликни сақлаш керак. Апрел охирида бу қанчалик мумкинлигини кўрамиз», — деди 32 ёшли англиялик футболчи.
Дортмунддаги ўйинда «Бавария» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Винсент Компани бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида «ариқлар»дан (Боруссия) устунлигини 11 очкогача оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!