Арбелоа «Реал» — «Манчестер Сити» баҳсига тўлиқ тайёр бўлади

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа Европа Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га қарши бўладиган тўқнашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, учрашув икки улкан клуб ўртасида ўтади ва айниқса рақибнинг кучи сабаб «Реал» мухлислари бу ўйинни алоҳида қизиқиш билан кутмоқда. Арбелоа «вақти келганда жамоа тўлиқ жанговор ҳолатда бўлади», дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўқнаш келади. Дастлабки ўйин 11 март куни Мадридда, жавоб баҳси эса 17 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумги Чемпионлар лигасида «қироллик клуби» «шаҳарликлар»ни плей-офф босқичида ортда қолдирган эди (3:2, 3:1).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг