“Эсмералда” овози соҳибаси Шоҳида Узоқова 61 ёшда

1 дақиқа ўқиш22.1K
“Эсмералда” овози соҳибаси Шоҳида Узоқова 61 ёшда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Узоқова 22 апрель куни 61 ёшни қарши олди.
  • Ижодий йўлини заводда кранчиликдан бошлаган актриса кейинчалик театр ва кино санъатида ўз ўрнини топиб, айниқса "Эсмералда" сериалидаги маҳоратли дубляжи билан халқ меҳрини қозонди.
  • Шахсий ҳаётидаги оғир синовларга қарамай, у мустаҳкам иродаси ва меҳнатсеварлиги билан санъатда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
  • Бугунги кунда актриса фаол ижод қилишда давом этиб, мухлисларига доимо юқори кайфият улашиш ниятида.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино юлдузи Шоҳида Узоқова 22 апрель куни 61 ёшни қарши олди. У ўзининг серқирра ижоди, ҳаёт йўли ва мустаҳкам иродаси билан мухлислар ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда.

Актриса Чирчиқ шаҳрида дунёга келган бўлиб, болалигиданоқ санъатга қизиққан. Радио орқали эшитиладиган спектакллар, мусиқали асарлар унинг қалбида саҳнага бўлган муҳаббатни уйғотган. Қизиқ томони, у дастлаб ўзбек тилини яхши билмаган, ҳатто қариндошлари ёрдамида уни ўрганишга мажбур бўлганини эслаб ўтади.

“Эсмералда” овози соҳибаси Шоҳида Узоқова 61 ёшда

Мактаб йилларида фаол ва шўх бўлган Шоҳида Узоқова турли тўгаракларда қатнашиб, қўшиқлар куйлаган, саҳна кўринишларида иштирок этган. Атрофдагилар уни келажакда артист бўлишини башорат қилган бўлса-да, у аввал шифокор ёки журналист бўлишни орзу қилган.

Тақдир уни бутунлай бошқа йўлга бошлади. Ота-онасининг хоҳиши билан техник билим юртига кирган бўлса-да, у атайлаб имтиҳондан ўта олмаган. Кейинчалик заводда ишлаб, ҳатто кранчи касбини ҳам эгаллаган. Аммо қалбидаги санъатга бўлган муҳаббат уни яна орзуси сари етаклади.

“Эсмералда” овози соҳибаси Шоҳида Узоқова 61 ёшда

Бир неча уринишлардан сўнг у Тошкент театр ва рассомлик санъати институтига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Кейинчалик Баҳодир Йўлдошев раҳбарлигида ишлаб, актриса сифатида шаклланди ва миллий театр саҳнасида ўз ўрнига эга бўлди.

“Эсмералда” овози соҳибаси Шоҳида Узоқова 61 ёшда

Шоҳида Узоқованинг шахсий ҳаёти ҳам осон кечмаган. У актёр Муҳаммаджон Узоқов билан турмуш қурган, аммо турмуш ўртоғи эрта вафот этган. Шунга қарамай, актриса ҳаёт синовларига бардош бериб, ижодини давом эттирган.

Унинг кенг оммага машҳур бўлишига эса “Эсмералда” сериали катта туртки бўлди. Ундаги бош қаҳрамонга овоз бериш жараёни актриса учун осон кечмаган. Ҳатто образни тўлиқ ҳис қилиш учун кўзлари боғланган ҳолда дубляж қилишга тўғри келган.

Бугунги кунда ҳам Шоҳида Узоқова ҳаётдан завқланиб яшамоқда, ижод қилишдан тўхтагани йўқ. У 100 ёшгача яшашни орзу қилади ва мухлисларига ижобий кайфият улашишда давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?