Сония Бомпастор Хадижа Шоу трансфери ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Челси бош мураббийи Сония Бомпастор Манчестер Сити юлдузи Хадижа Шоунинг ёзги трансфер ойнасида жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Ямайкалик ҳужумчи ва амалдаги чемпион Манчестер Сити ўртасидаги шартнома музокаралари тўхтаб қолгани сабабли, футболчининг клубни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Хадижа Шоунинг Манчестер Сити билан амалдаги шартномаси июн ойида якунига етади. Шу боис, Челси клуби уч карра "Олтин бутса" соҳибасини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Бомпастор трансфер тафсилотларини очиқламаган бўлса-да, жамоанинг юқори амбицияларига урғу берди.
Сония Бомпастор журналистларнинг Шоу ҳақидаги саволига ҳазиломуз тарзда жавоб берди: "Ким уни ўз рўйхатида кўришни истамасди? Балки фақат ақлдан озган одамгина бунга қарши бўлиши мумкин". Шунга қарамай, мураббий рақиб клуб футболчисига нисбатан ҳурмат сақлаш кераклигини таъкидлаб, вазиятга дипломатик ёндашди.
29 ёшли ҳужумчи Манчестер Сити таркибида ажойиб ўйин кўрсатиб келаётган бўлса-да, томонлар янги шартнома муддати бўйича келиша олмаяпти. Агар келишувга эришилмаса, Хадижа Шоу Аёллар Суперлигаси тарихидаги энг шов-шувли эркин агент трансферларидан бирини амалга ошириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!