Tesla Model Y хавфсизлик бўйича янги стандартга жавоб берган илк автомобил бўлди

АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (НҲТСА) 2026-йилги Tesla Model Y модели агентликнинг илғор ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари учун белгиланган янги хавфсизлик мезонларига жавоб берган биринчи автомобил эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги баҳолаш дастурига пиёдалар учун автоматик фавқулодда тормозлаш, кўр нуқталар ҳақида огоҳлантириш, кўр нуқталарга аралашув ва автомобилни йўлакда ушлаб туриш каби тўртта муҳим синов қўшилди. Ушбу янгиланган мезонлар замонавий автомобилларнинг технологик имкониятларини холис баҳолаш мақсадида жорий этилган.
Ушбу сертификат 2025-йил 12-ноябрь ёки ундан кейин ишлаб чиқарилган Tesla Model Y автомобилларига тааллуқлидир. НҲТСА ушбу синовларни ўзининг машҳур "5-Стар" хавфсизлик рейтинги дастури доирасида амалга оширмоқда.
Агентлик автомобилларнинг тўқнашувларга чидамлилиги ва бошқа хавфсизлик кўрсаткичларини ҳам текширади. Ҳозирча бошқа қайси автомобил моделлари ушбу янги стандартдан ўтаётгани ҳақида маълумот берилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!