Bumble танишув иловасида "свипе" функциясидан воз кечмоқда

Машҳур танишув иловаси Bumble ўзининг асосий хусусияти бўлган "свипе" (экранни суриш) функциясини олиб ташлашга қарор қилди. Компания бош директори Уитни Вулф Херднинг сўзларига кўра, бу ўзгариш танишувлар соҳасида инқилобий қадам бўлади ва фойдаланувчилар учун янги тажриба тақдим этади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу қарор Bumble учун молиявий қийинчиликлар кузатилаётган бир даврга тўғри келди. Жорий йилнинг биринчи чорагида илованинг пуллик фойдаланувчилари сони 21 фоизга камайиб, 3,2 миллионни ташкил этди. Компания раҳбарияти ушбу пасайишни фойдаланувчилар базасини "сифатлироқ" қилиш мақсадидаги атайлаб қилинган қайта юклаш деб атамоқда.
Келгуси ўзгаришлар сунъий интеллект технологияларига асосланиши кутилмоқда. Bumble аллақачон "Бее" номли сунъий интеллект ёрдамчиси устида ишламоқда. Вулф Херд келажакда шахсий сунъий интеллект ботлари фойдаланувчилар ўрнига бошқа ботлар билан мулоқот қилиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.
Илованинг янгиланган версияси жорий йилнинг охирги чорагида тақдим этилиши режалаштирилган. Унгача фойдаланувчилар танишув жараёнида одатий "свипе" функциясидан фойдаланишда давом этишлари мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!