Бавария Аякс юлдузи Мика Годтсни кузатмоқда

Мюнхеннинг Бавария клуби ўз ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Аякс вингери Мика Годтсни диққат марказида ушлаб турибди. Билд хабарига кўра, 20 ёшли белгиялик футболчи немис клубининг қизиқишлар доирасига кирган, бироқ у ҳозирча асосий трансфер мақсади ҳисобланмайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Бавария чап қанот учун биринчи навбатда Нюкасл Юнайтед вакили Энтони Гордонни кўрмоқда. Бироқ инглиз клуби футболчи учун 90 миллион евро талаб қилаётгани Мюнхен раҳбариятини иккилантирмоқда. Томонлар ўртасидаги нарх борасидаги фарқ 20 миллион евродан ошиб кетган.
Мика Годтс жорий мавсумда Эредивизияда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ушбу кўрсаткич уни лига тўпурарлари рўйхатида етакчига айлантирди. Белгиялик футболчининг Аякс билан шартномаси 2029-йилга қадар мўлжалланган.
Ҳозирги вақтда футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади, бу эса уни Энтони Гордонга қараганда анча арзон ва истиқболли вариантга айлантиради. Шунингдек, футболчига Манчестер Юнайтед ва Манчестер Сити клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!