date

Антонио Кассано Лионел Мессининг фаолиятини якунлаш муддатини маълум қилди

Антонио Кассано Лионел Мессининг фаолиятини якунлаш муддатини маълум қилди

Италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано АҚШга ташрифи чоғида Интер Миами юлдузи Лионел Месси билан учрашди. Флорида штатидаги машғулот базасида бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар футбол оламидаги кўплаб мавзуларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кассано Вива Эл Футбол подкастида Месси билан бўлган таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи ўзининг буюклиги ҳақидаги саволларга жуда камтарона муносабат билдирган ва шахсий рейтинглар унинг учун аҳамиятсиз эканлигини таъкидлаган.

Энг муҳими, Лионел Месси ўзининг жисмоний ҳолати ва футболдаги иштиёқи ҳақида гапириб, яна уч-тўрт йил давомида майдонда қолиш ниятида эканлигини яширмади. Бу эса мухлислар кутганидан ҳам узоқроқ вақт давомида уни яшил майдонда кўришимиз мумкинлигини англатади.

Ҳозирда 37 ёшда бўлган футболчи Интер Миами билан 2028-йилнинг охиригача мўлжалланган шартномага эга. Ушбу баёнотлар Месси 41 ёшигача профессионал фаолиятини давом эттириши мумкинлигидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антонио Кассано Лионел Мессининг фаолиятини якунлаш муддатини маълум қилди