Ҳанси Фликк Эл Класико олдидан оғир жудоликка учради

Барселона бош мураббийи Ҳанси Фликк Реал Мадридга қарши ўйин олдидан отасидан айрилди. Клуб ушбу қайғули хабарни расман тасдиқлади ва мураббий ҳамда унинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Шунга қарамай, Ҳанси Фликк жамоани тарк этмасликка ва ўйинни майдон четидан бошқаришга қарор қилди. У ўз футболчилари ва мураббийлар штабини эрталабки йиғилишда хабардор қилиб, профессионал бурчини бажариш учун ўйинда қолишини маълум қилди.
Ушбу учрашув Барселона учун тарихий аҳамиятга эга, чунки жамоа ғалаба қозонган тақдирда муддатидан аввал Испания чемпионлигини расмийлаштиради. Реал Мадрид эса таркибида Кйлиан Мбаппе йўқлиги сабабли ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келмоқда.
Клуб ва футболчилар мураббийнинг бу матонатли қарорини юқори баҳолашди. Жамоа ичидаги бирдамлик ва Ҳанси Фликкга бўлган ҳурмат ушбу муҳим баҳсда ғалаба қозониш учун қўшимча мотивация вазифасини ўтамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!