date

“Эл Класико” олдидан сўнгги натижалар интригани оширди

Бугун, 10 май куни Испания чемпионатининг 35-турида бутун футбол олами интиқиб кутаётган баҳс бўлиб ўтади. Каталониянинг “Барселона” клуби ўз майдонида Мадриднинг “Реал” жамоасини қабул қилади. Бу тўқнашув ҳар доимгидек фақат уч очко учун эмас, балки обрў, ғурур ва тарихий рақобат учун ҳам кечади.

Учрашув Барселонадаги “Спотифай Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни бош ҳакам сифатида Алехандро Эрнандес Эрнандес бошқариб боради. “Эл Класико” каби кескин ўйинларда ҳакамнинг ҳар бир қарори катта эътибор марказида бўлади, шу боис бу учрашувда ҳам майдондаги вазиятлар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин.

“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги рақобат йиллар давомида футболнинг энг катта қарама-қаршиликларидан бири бўлиб келмоқда. Бу ўйинда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати, таркибдаги йўқотишлар ёки мавсумдаги умумий кайфият иккинчи даражага тушиб қолади. “Эл Класико”да ҳар доим алоҳида руҳ, алоҳида босим ва алоҳида масъулият бўлади.

Сўнгги беш расмий ўйин натижаларига назар ташласак, икки гранд ўртасидаги баҳслар жуда сергол ва муросасиз ўтганини кўриш мумкин. Айниқса, “Барселона” охирги тўқнашувларда бир неча бор устунликни қўлга киритган. Бу эса бугунги баҳс олдидан каталониялик мухлисларга қўшимча ишонч бериши мумкин.

“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги сўнгги беш ўйин:

Испания Суперкубоги, финал, 2026 йил 11 январ:
“Барселона” — “Реал” — 3:2

Ла Лига, 10-тур, 2025 йил 26 октябр:
“Реал” — “Барселона” — 2:1

Ла Лига, 35-тур, 2025 йил 11 май:
“Барселона” — “Реал” — 4:3

Испания кубоги, финал, 2025 йил 26 апрел:
“Барселона” — “Реал” — 3:2, қўшимча вақтда

Испания Суперкубоги, финал, 2025 йил 12 январ:
“Реал” — “Барселона” — 2:5

Бу натижалардан кўриниб турибдики, сўнгги “Эл Класико”лар оддий ўйин эмас, ҳақиқий футбол спектаклига айланган. Голлар кўп, интрига юқори, ҳиссиёт эса максимум даражада. Қисқаси, бу ўйинларда томошабин зерикиб қолиши учун имконият деярли йўқ.

Бугунги баҳсда ҳам мухлислар шиддатли футбол, кескин кураш ва юлдузлардан ҳал қилувчи ҳаракатлар кутишмоқда. “Барселона” ўз майдонида ғалаба қозониб, сўнгги яхши натижаларини давом эттиришни истайди. “Реал” эса рақиб майдонида реванш олиш ва ўз обрўсини тиклаш учун майдонга тушади.

“Эл Класико”да прогноз қилиш қийин. Бу ерда статистика бир томонда, майдондаги руҳ ва характер бошқа томонда туради. Бугунги кеча яна бир бор футбол мухлисларига катта ҳиссиёт тақдим этиши аниқ. Пультни узоққа қўйманг — бу ўйинда ҳар бир дақиқа контент.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Эл Класико” олдидан сўнгги натижалар интригани оширди