Фермин Лопез Ламине Ямалнинг жароҳатдан тикланиши ҳақида фикр билдирди

Барселона ярим ҳимоячиси Фермин Лопез жамоадоши Ламине Ямалнинг жисмоний ҳолати бўйича ижобий янгиликлар билан ўртоқлашди. Ёш иқтидор эгаси мушаклардаги жароҳат сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишига қарамай, 2026-йилги Жаҳон чемпионатига қадар тўлиқ сафга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Мундо Депортиво нашрига берган интервюсида Лопез шундай деди: "У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жароҳат олган пайтда дастлаб қийин бўлади, чунки у майдонда жамоасига ёрдам беришни истайдиган амбицияли футболчи. Ҳозир у диққатини тикланишга қаратган ва менимча, у Жаҳон чемпионатига қадар ажойиб формада бўлади".
Барселона айни дамда ўзининг 29-Лига чемпионлигини қўлга киритиш арафасида турибди. Фермин Лопез Ҳанси Фликк қўл остидаги жамоанинг муваффақиятли ўйинлари ва Ла Масиа тарбияланувчиларининг ҳиссаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, немис мураббийи жамоага юқори талабчанлик ва амбиция олиб кирган.
Фермин Лопез шунингдек, Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида муҳим рол ўйнашга тайёрлигини таъкидлади. У Луис де ла Фуенте унга катта ишонч билдираётганини ва жамоа Европа чемпионатидаги муваффақиятни такрорлашга қодир эканлигини қўшимча қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!