Фил Фоден Манчестер Сити билан шартномани узайтирмоқда

Фил Фоден ўз келажаги борасида якуний қарорга келди. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқишига қарамай, Манчестер Сити сафида қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Томонлар 2030-йилга қадар мўлжалланган янги шартнома шартларини келишиб олдилар. Битим яна бир йилга узайтириш имконияти билан бирга тузилмоқда, бу эса футболчининг 31 ёшигача Манчестерда қолишини англатади.
Жорий мавсумда Фоден бироз пасайиш кузатилганига қарамай, Пеп Гуардиола ва клуб раҳбарияти унга тўлиқ ишонч билдирмоқда. Клуб футболчини жамоанинг келажакдаги асосий таянчи деб ҳисоблайди.
Бернардо Силва ва Джон Стонес каби тажрибали ўйинчиларнинг кетиши кутилаётган бир пайтда, Фоден билан шартномани узайтириш Манчестер Сити учун устувор вазифа эди. Шу тариқа, рақиб клубларнинг трансфер борасидаги умидлари барбод бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!