
Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақаси ярим финал учрашувларининг «уйда-сафарда» тартибини аниқлаш учун қуръа ташланди.
Унга кўра, «Бунёдкор» – «Нефтчи» учрашуви ғолиби ярим финал илк ўйинида 31 июль куни ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади.
«Локомотив» – «Бухоро» беллашуви ғолиби 1/2 финал дастлабки ўйинини 2 август куни ўз майдонида «Қўқон-1912» ва «Насаф» ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўтказади.
Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
31 июль (душанба)
«Бунёдкор» / «Нефтчи» ўйини ғолиби – «Динамо»
2 август (чоршанба)
«Локомотив» / «Бухоро» ўйини ғолиби – «Қўқон-1912» / Насаф» ўйини ғолиби
Манба: www.pfl.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар