Арсенал ёзги трансферлар ойнасида таркибни тозалашга тайёрланмоқда

Микел Артета 2025-йилдаги рекорд даражадаги харажатлардан сўнг, клуб молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида таркибда катта ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Чемпионлар лигаси финалига чиққанига қарамай, "Арсенал" молиявий қоидаларга риоя қилиш учун бир қатор тажрибали футболчилар билан хайрлашишга мажбур. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Скй Sports хабарига кўра, "Арсенал" Атлетико Мадрид устидан қозонилган ғалабадан сўнг 122 миллион фунт стерлинг миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Шунга қарамай, ўтган йили 267 миллион фунт сарфлаган клуб, бу сафар стратегик ёндашувни ўзгартириб, сотувлар орқали маблағ жамғаришни мақсад қилган.
Бен Вҳите, Леандро Троссард ва Габриел Мартинелли каби футболчилар ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган номзодлар қаторида. Шунингдек, клуб академияси тарбияланувчилари Мйлес Левис-Скеллй ва Этҳан Нванерини сотиш ҳам кўриб чиқилмоқда, чунки бу трансферлар клуб ҳисоботларида соф фойда сифатида қайд этилади.
Жакуб Кивиорнинг Порто клубига ўтиши деярли ҳал бўлган бўлса, унинг ўрнига Пиеро Ҳинкапие трансфери устида иш олиб борилмоқда. "Арсенал" ҳужум чизиғини кучайтириш учун Кҳвича Кваратскҳелиа, Антҳонй Гордон ва Жулиан Алварез каби юлдузларни кузатув остига олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!