19:23 / 27.08.2021
4 676

Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?

Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?
Бугун Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара енгил атлетика ҳамда пара дзюдо спорт турлари бўйича Асила Мирзаёрава кумуш ҳамда Учқун Қуронбоев олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медалларнинг умумий сони 3 тага етди. Ҳозирча ҳисобимизда битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медаллари мавжуд. Ушбу натижа билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида 18-ўринда бормоқда.

Айни пайтда вакилларимиз Осиё қитъасида мусобақа пешқадами Хитой ва мезбон Япониядан кейин 3-ўринни эгаллаб туришган бўлса, МДҲ давлатлари орасида Россия, Украина, Озарбайжон ва Беларусдан кейин 5-ўринда боряпмиз. Марказий Осиё давлатлари орасида эса Ўзбекистон яққол пешқадам.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт