Янги Meizu М3 арзон смартфони расман тақдим этилди (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Meizu М3 арзон смартфони расман тақдим этилди (фото)

Технология 25-04-2016, 17:37 1 027
Янги Meizu М3 арзон смартфони расман тақдим этилди (фото)

Meizu компанияси янги М3 смартфонини тақдим этди. Гаджет 3 гигабайтгача тезкор хотира, шунингдек, Хитой ўлчовларига кўра ихчам 5 дюймли экранга эга. Бу ҳақда "Daryo.uz" хабар бермоқда.

Meilan сериясига киритилган смартфон қўш қуйма пластик (рангли қатлам шаффофининг устидан қопланади) корпус ҳамда тобланган 2,5D-шиша билан ҳимояланган 1280×720 пикселли экран билан таъминланди.

М3 саккиз ядроли MediaTek MT6750 чипсети асосига қурилган. Таянч модификацияда 2 Гб, топ модификацияда эса 3 Гб тезкор хотира бўлади, ички хотира ҳажми эса 16 ёки 32 гигабайтни ташкил қилади. Унга 128 гигабайтгача бўлган ҳажмли microSD хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Meizu М3 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга. Аккумулятори сиғими 2870 мА/с. Смартфон Android базасидаги Flyme OS қобиғига эга YunOS операцион тизимида ишлайди.




Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.