Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур томонидан ёзилган «Темур тузуклари» асари веб-сайт кўринишида тақдим этилди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар берди.
Амир Темур таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан (2011 йилда) Ўзбекистонда биринчи Президент Ислом Каримов таклифига биноан давлат раҳбари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, мамлакат ва армияни бошқариш тамойиллари ўз ифодасини топган асар давлат раҳбарининг сўзбоши остида нашр этилган эди.
Веб-сайтни ишлаб чиқишда мазкур асарда қўлланилган матнлар, миниатюралар, рангли суратлар ва иллюстрациялардан фойдаланилди. Мазкур манба орқали Амир Темур биографияси, унинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотларни ўқиш ёки юклаб олиш мумкин.
Лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилди «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди