Жазоирнинг Константин шаҳрида жойлашган Бахир Ментури клиникасида интернет қарамлигидан азият чекаётган одамлар учун мамлакатдаги илк реабилитация дастури ишлаб чиқилди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Клиника ижтимоий тармоқларнинг конпульсив фойдаланувчиларига алоҳида эътибор қаратади. Клиника жорий йилнинг май ойида очилганига қарамасдан, ҳозиргача бундай “касаллик” билан унга 15-40 ёш оралиғидаги 100 нафардан ортиқ одам мурожаат қилган. Энг оғир ҳолатларда баъзи беморлар ҳатто овқатланиш ва ювиниш учун ҳам интернетдан узила олмаганлар. Шифокорлар кенг тарқалган асоратлар сифатида бош ва бел оғриқларини алоҳида қайд этишган.
Клиника нафақат терапия билан шуғулланади, балки ижтимоий таълим кампанияларини ҳам ўтказиб боради. 24 ёшдан кичик бўлган фақат 25% ёшларгина иш таъминланган ушбу давлатда, ўсмирлар йиғиладиган интернет-кафелар муаммони янада кучайтиришга сабаб бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди