Apple энг қиммат iPhone’ни чиқармоқчи

  • Технология
  • 10-02-2017, 11:27
  • 573
  • Apple энг қиммат iPhone’ни чиқармоқчи

    FastCompany экспертлари фикрича, навбатдаги iPhone ўз «акалари»дан анча қимматроқ туриши мумкин. Унинг нархи 1000 доллардан ошади, деб ёзади «Дарё».

    Apple’га яқин манбаларига таянган ҳолда, экспертлар навбатдаги iPhone инқилобий дизайн ва янги, анча қиммат компонентларга эга бўлишини таъкидлади. Нархга энг кўп 5,8 дюймли OLED-экраннинг ўрнатилиши, шунингдек, симсиз қувват олиш функцияси таъсир ўтказади.

    Apple’нинг энг қимматбаҳо смартфони у ҳақда тарқалиб кетган маълумотларда iPhone Х дея тилга олинган. У 4,7 дюймли iPhone 8 ва 5,5 дюймли 8 Plus билан бирга чиқарилиши кутилмоқда, аммо улар бироз пастроқ нархда бўлади.

    iPhone Х, шунингдек, ички 3D-сенсор билан жиҳозланади. Датчик авторизация, фотопортретлар сифатини яхшилаш ёки тўлдирилган реаллик технологиясини амалга ошириш учун қўлланилиши мумкин.

    Бундан ташқари, iPhone Х алюминий эмас, шиша корпусда чиқарилиши мумкин. Смартфон корпуси зангламайдиган пўлатдан тайёрланади, деган версия ҳам бор.