Саудия Арабистондаги роумингга Beeline 85% гача чегирма бермоқда

  • Технология
  • 21-08-2015, 23:51
  • 2 554
  • Саудия Арабистондаги роумингга Beeline 85% гача чегирма бермоқда

    Beeline (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) Ҳаж вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда. Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.

    Чегирмалар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) оператори тармоғида 1 сентябрдан 3 ноябргача қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:

    * Интернет (аввалги нарх — $19.66, янги нарх — $3.00)

    * SMS (аввалги нарх — $0.60, янги нарх — $0.30)

    * Кириш қўнғироқлари (аввалги нарх — $2.40, янги нарх — $1.50)

    * Саудия Арабистон бўйлаб маҳаллий чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $1.80, янги нарх — $1.50)

    * Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $3.60, янги нарх — $1.50)

    Zain оператори абонентлатимизнинг телефон экранларида “Zain SA”, “42004” ёки “KSA04” сифатида кўринишга эга бўлиши мумкин.

    Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.
    Теглар: Beeline