09:52 / 27.11.2017
6 035

iPhone X’даги номаълум функция: будильникни нигоҳ билан бошқариш мумкин

iPhone X’даги номаълум функция: будильникни нигоҳ билан бошқариш мумкин
Apple компаниясининг юбилей смартфонидаги асосий янгилик Face ID юз сканери бўлди, деб ёзади Дарё нашри. Шу тариқа iPhone’да фойдаланувчиларнинг бармоқ изи бўйича идентификациясидан воз кечиб, юз бўйича аниқлашга ўтишди.

Юз сканери нафақат смартфонни ёқиш учун, балки App Store’да ва Apple Pay орқали харидлар амалга оширишда ҳам қўлланилади. Шунингдек, Face ID’нинг деярли ҳеч ким билмаган бошқа функцияси ҳам бор, дейилади хабарда.

Reddit форумида фойдаланувчилардан бири ўз кузатишлари билан ўртоқлашди: будильник чалинган вақтда iPhone X’га қаралса, смартфон будильник товушини пасайтиради. Бу фойдаланувчини баланд овозли ва жонга тегадиган будильник қўнғироғидан халос қилади.

Бошқа бир фойдаланувчи эса бу сизга кимдир қўнғироқ қилаётган вақтда ҳам иш беришини пайқаганини айтди. Яъни телефон жиринглаётган вақтда экранга қаралса, қурилма товушни пасайтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone X’даги номаълум функция: будильникни нигоҳ билан бошқариш мумкин