08:02 / 28.05.2018
4 794

Xiaomi Redmi 5A ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда (фото)

Xiaomi Redmi 5A ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда (фото)
Counterpoint Research таҳлилий компанияси март ойида дунё бўйича қанча смартфон сотилган-у, қайси модель энг оммабоп бўлди, деган саволга жавоб топишга уриниб кўрди. Маълум бўлдики, харидорлар энг кўп iPhone X’ни маъқул кўришибди. Таҳлилчиларнинг башорати унчалик қўтаринки бўлмаса–да, «олмали» смартфон нафақат март ойида, балки йилнинг биринчи чораги бўйича ҳам энг кўп сотилган смартфон бўлган. Ушбу модель март ойида сотилган жами гаджетларнинг 3,5 фоизини ташкил этган.

Кўп сотилган гаджетлар орасида iPhone 8 Plus ҳам илғор саналади. Чунки у 2,3 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Учунчи ўрин эса, қутилмаганда арзон Xiaomi Redmi 5A’га тегди. Жуда арзонлигига қарамай, ушбу қурилма қўшимча имкониятлар билан бойитилиб, ишлаш самарадорлиги ҳам ортган, шу боис ҳам у фойдаланувчиларнинг севимли гаджетига айланди. Унинг бозордаги улуши март ойида 1,8 фоизни ташкил этди.

Шундай қилиб, Xiaomi Redmi 5A дунёдаги энг оммабоп Android-қурилмага айланди ва бу ютуқ шубҳасиз, Xiaomi’ни ўз тарихида илк бор лидерлар сафидан жой олишга имкон берди.

Манба: terabayt.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Redmi 5A ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда (фото)