Гальярдо кўз ёш тўкди: «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда «Ривер Плейт»ни 3:1 ҳисобида ғалабага олиб чиқиб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан шу муваффақиятсиз давр Гальярдонинг лавозими билан хайрлашишига сабаб бўлди, бироқ клуб унга муносиб тарзда кетиш имконини берди. Мураббий эса ўйиндан кейинги лаҳзаларда буни жуда таъсирли тарзда намоён қилди.
«Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен абадий кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: ҳатто кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан», — деди Гальярдо кўз ёшларини яширмай.
Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 90-йилларда «Ривер Плейт» сафида ҳам, Аргентина миллий жамоасида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!