Финалиссима тақдири бўйича ҳозирча якуний қарор йўқ

Қатарда минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар фонида барча футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Шу сабаб Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима учрашуви бошқа муддатга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Машҳур журналист Гастон Эдулнинг маълум қилишича, ҳозирда УЕФА, КОНМЕБОЛ ва ФИФА вазиятни диққат билан кузатиб турибди. Бир неча кун ичида ташкилотлар Қатар ҳукумати билан биргаликда Финалиссима бўйича қарор қабул қилади.
Аргентина ва Испания кубок учун 27 март, жума куни баҳс олиб бориши керак. Ўйин Қатарда ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнидаги аввалги Финалиссимаcда Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг