date

Samsung Galaxy S26 серияси расман тақдим этилди

Samsung Galaxy S26 серияси расман тақдим этилди

25 февраль куни бўлиб ўтган Galaxy Unpacked 2026 тадбирида Samsung компанияси ўзининг янги флагманлари — Galaxy S26, S26+ ва S26 Ultra моделларини тақдим этди. Бу галги асосий эътибор сунъий интеллект (AI) функциялари ва янги авлод кучли процессорларига қаратилган.

Galaxy S26 Ultra моделининг асосий хусусиятлари:

• Экран: 6.9 дюймли Dynamic AMOLED 2X.

• Процессор: Snapdragon 8 Elite Gen 5 (3 нм).

• Хотира: 12/16 ГБ RAM ҳамда 256 ГБ дан 1 ТБ гача ички хотира.

• Аккумулятор ва қувватлаш: 5000 мАс сиғимли батарея, 60W тезкор қувватлаш (30 дақиқада 75% гача).

• Камера: 200 МП асосий камера ва 5х перископ зум, 8K видео ёзиш имконияти.

• Бошқалар: Янги Privacy Display технологияси ва 7 йиллик дастурий янгиланиш кафолати.

Galaxy S26 ва S26+ моделларининг хусусиятлари:

• Экран: 6.3 дюйм (S26) ва 6.7 дюйм (S26+) AMOLED дисплейлар.

• Хотира: 12 ГБ RAM ва 256 ГБ дан бошланувчи ички хотира (Samsung 128 ГБ версиядан бутунлай воз кечди).

• Аккумулятор: 4300 мАс (S26) ва 4900 мАс (S26+).

• Камера: 50 МП асосий камера.

Нархлар ва сотув санаси: Янги қурилмаларнинг бошланғич нархлари: Galaxy S26 учун $899.99, Galaxy S26+ учун эса $1,099.99 этиб белгиланди. Смартфонлар жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб расман сотувга чиқарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S26 серияси расман тақдим этилди