date

Роналду трансфер кафолатларидан сўнг «Ал-Наср»да қолади

Роналду трансфер кафолатларидан сўнг «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидаги айрим қарорлардан норози эканини билдиргандӣ. Шу фонда португалиялик суперюлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores хабарига кўра, Роналду келажаги бўйича якуний қарорни қабул қилган: у шартномаси тугагунига қадар, яъни 2027 йил ўрталаригача «Ал-Наср» сафида қолмоқчи. Таъкидланишича, ҳужумчи Саудия Арабистони инвестиция фонди вакилларидан таркибни кучайтириш учун топ-футболчилар трансферлари бўйича аниқ кафолатлар олган.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко фарқ билан қувиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду трансфер кафолатларидан сўнг «Ал-Наср»да қолади