Россияда Telegram 1 апрелдан тўлиқ блокланиши мумкин

Россияда жорий йил 1 апрелдан Telegram мессенжери тўлиқ блокланиши эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалмоқда. “RBK” ва The Bell нашрлари бу ҳақда ўз манбаларига таяниб маълумот берган.
“RBK”нинг Кремлга яқин манбалари Telegram’ни блоклаш бўйича қарор “якуний” эканини айтгани қайд этилган. The Bell эса Россия мобил операторларидан биридаги манбага таяниб, 1 апрелдан мессенжерни чеклаш бўйича “дастлабки қарор” қабул қилинганини ёзган.
Baza келтирган маълумотларга кўра, блоклаш “Россиянинг бутун ҳудудида” амал қилиши мумкин. “RBK” мақоласида эса апрел ойига бориб Telegram фақат фронт ҳудудида ишлаб қолиши эҳтимоли тилга олинган.
Хабарларда айтилишича, Россия ҳарбийлари ушбу мессенжер орқали жанг майдонидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириши мумкин, гарчи Кремл буни расман тан олмаса ҳам. Шунингдек, Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларни Украина махсус хизматлари қўлга киритиши хавфи ҳақида огоҳлантиргани ҳам қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!