Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин орқали турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаганда муносиб якуний натижа ясашга уринди, бироқ бу амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.
Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига кам бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!