Муниса Ризаева:"Инстаграмдаги бахтли кўринган ҳаётга ишонманглар"

Хонанда Муниса Ризаева ижтимоий тармоқларда жойлаган видеоларида ҳаёти, синовлари ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди. У ҳар бир инсоннинг ҳаётида ўзига яраша муаммо ва имтиҳонлар бўлишини таъкидлади.
“Ҳаммада ўзига яраша синовлар, муаммолар бор. Ҳавас қилманглар одамларга. Инстаграмдаги бахтли ҳаётга ҳам ишонманг”, дея изоҳ қолдирди санъаткор. Унинг фикрича, ижтимоий тармоқларда кўрсатилаётган ҳаёт ҳар доим ҳам ҳақиқатни акс эттирмайди.
Муниса Ризаева айниқса аёлларга мурожаат қилиб, муҳим маслаҳат берди. Унга кўра, аёл киши биринчи навбатда ўзини қадрлаши, ўзини севиши ва ўзини танлаши керак.
“Аввал ўзингизни биринчи ўринга қўйинг — эрингизни ҳам, фарзандингизни ҳам эмас, ўзингизни. Қачонки ўзингизни танласангиз, ўзингизни севсангиз, хўжайинингиз ҳам, фарзандингиз ҳам сизни ҳурмат қилади ва яхши кўради”, дейди у.
Хонанданинг таъкидлашича, аёл ўзини унутиб қўйса, ўзига эътибор бермаса, атрофдагилар ҳам уни қадрламай қўяди. Унинг фикрича, ҳурмат ва муҳаббат аввало инсоннинг ўзини қадрлашидан бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!