date

«Барселона» «Камп Ноу»га қайтгач очко йўқотмади

«Барселона» «Камп Ноу»га қайтгач очко йўқотмади

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Ла Лиганинг 26-турида «Вильярреал»ни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу натижа «Барселона»нинг ўтган йил ноябрида «Камп Ноу»га қайтганидан бери уй стадионидаги кетма-кет 10-ғалабаси бўлди. Демак, каталонияликлар «Камп Ноу»да ўтказган сўнгги ўн учрашувнинг барчасида максимал очко жамғармоқда.

Бу серия фақат чемпионат билан чекланмаяпти — Европа Чемпионлар лигаси ўйинлари ҳам шу рўйхатга киради. Энди «Барселона» навбатдаги ғалабани Испания кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида «Атлетико»га қарши қўлга киритишга уринади — ўйин чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Камп Ноу»га қайтгач очко йўқотмади