date

Ширин Заитова 35 ёшини кутилмаган сюрприз билан қарши олди

Ширин Заитова 35 ёшини кутилмаган сюрприз билан қарши олди

Бетакрор овози ва нафис ижроси билан мухлислар меҳрини қозонган хонанда Ширин Заитова бугун — 27 феврал куни 35 ёшни қарши олди.

Қувончли сана муносабати билан хонанданинг яқинлари ва дугоналари унинг уйига кутилмаган тарзда ташриф буюриб, Ширин Заитовани туғилган куни билан самимий табриклашди. Меҳмонлар қўлларида чиройли гулдасталар, эсдалик совғалари билан келиб, хонандага соғлик, бахт, хотиржамлик ва ижодий муваффақиятлар тилашди.

Самимий муҳитда ўтган ушбу қувончли лаҳзалар Ширин Заитова учун унутилмас хотирага айланди. Яқинларининг эътибори, меҳр ва илиқ сўзлари хонандага янада руҳий куч ва илҳом бағишлагани таъкидланди.

Изоҳларда ҳам Шириннинг мухлислари фаоллик кўрсатиб, уни таваллуд айёми билан қизғин табриклашди ҳамда қалбдан чиққан, чиройли ва самимий тилаклар билан хонандани қувонтиришди.

Шириннинг турмуш ўртоғи — Нодир Заитов ҳам Instagram саҳифасида пост жойлаб, хонандани туғилган куни билан табриклаб, унга “Happy birthday, my love!” дея самимий изоҳ қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ширин Заитова 35 ёшини кутилмаган сюрприз билан қарши олди