date

Қизининг ҳомиладорлиги фожиага айланди: она ўзини ёқди

Қизининг ҳомиладорлиги фожиага айланди: она ўзини ёқди

Кеча Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Оқ-Суй туманида 41 ёшли аёл 17 ёшли қизи ҳомиладор бўлиб қолганини оғир қабул қилиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий Ички ишлар органлари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 25 февраль куни туман ИИБга 2009 йилда туғилган қизнинг 16 ҳафталик ҳомиладорлиги ҳақида хабар келиб тушган ва ҳолат бўйича дастлабки текширув бошланган. Қиз сўроққа чақирилган, онаси эса бу воқеани иснод деб баҳолаб, тергов ҳаракатларида иштирок этишдан бош тортган.

Орадан кўп ўтмай, шу куни тахминан соат 21:00 атрофида аёл уйидан чиқиб, ўзига бензин сепган ҳолда ёқиб юборган. У оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қизининг ҳомиладорлиги фожиага айланди: она ўзини ёқди