Microsoft Andromeda тахлама планшети энди чиқмайдими?

  • Технология
  • 8-07-2018, 14:58
  • 483
  • Microsoft Andromeda тахлама планшети энди чиқмайдими?
    Сўнгги пайтлари Microsoft’нинг тахлама экранли аллақандай сирли қурилмаси ҳақида кўп гап-сўзлар тарқалганди. Аммо, бу ҳали қурилма яқин орада чиқади, дегани эмас экан. Таниқли IT-эксперти Мэри Жо Фолининг маълум қилишича, компания қайта ташкил қилинганидан кейин Andromeda лойиҳасининг келажаги суроқ остида қоладиган бўлди.

    Andromeda тахланган ҳолатда чўнтакка сиғадиган планшет бўлиши кўзда тутилган эди. Бу смартфоннинг ўрнини босмасди, албатта, гарчи қурилма мобил тармоқларида ҳам ишласа-да. Унда платформа сифатида AndromedaOS’ дан фойдаланиш режалаштирилган эди, яъни Microsoft Store дўконидан универсал иловаларни қўллаб қувватлайдиган Windows 10’нинг модификациялаштирилган версияси бўйича.

    Хабарда таъкидланишича, айни пайтда Microsoft раҳбариятини бундай қурилма ҳақиқатан ҳам бозорга керакмикан, деган савол қийнаяпти. Кўпчиллик фойдаланувчиларда смартфон ҳам бор, компьютер/планшет ҳам бор, шундай экан, улар яна бир қиммат қурилмани харид қилишига ишониш қийин. Биргина Windows фидойиларига ишониб қолиш? Йўқ, компания бунга жазм қилоолмаса керак.

    Хуллас, Andromeda 2018 йилда чиқмаслиги аниқ, ҳатто келгусида ҳам чиқиши номаълум.

    Мэри Джо Фолининг қўшимча қилишича, Microsoft ҳали ҳам Windows 10’да портатив компьютерини чиқариш ғоясидан воз кечгани йўқ. Шунчаки, Andromeda концепциясининг ўзи ўзгаришни бошдан кечиради ва смартфон катталигидаги қурилма янада каттароқ тахлама ПК’га айланиши мумкин. У классик саналган Win32-иловасини қўллаб-қувватлайди.

    Манба: Terabayt

    » » Microsoft Andromeda тахлама планшети энди чиқмайдими?
    Яндекс.Метрика