22:50 / 11.11.2023
103

Apple компанияси собиқ ходимлари «келажак смартфони»ни тақдим қилишди

Apple компанияси собиқ ходимлари «келажак смартфони»ни тақдим қилишди

Фото: Humane

Apple компаниясининг собиқ ходимлари Имрон Чаудри ва Бетани Бонжорно томонидан асос солинган Humane стартапи ўзининг биринчи AI Pin қурилмасини тақдим этди. ОАВ ушбу қурилмани «келажак смартфони» деб атамоқда.

Қурилма икки қисмдан иборат: квадрат корпус ва батарея блоки. У Snapdragon процессорида ишлайди ва магнитлар ёрдамида кийим ёки бошқа юзага бириктирилиши мумкин.

AI Pin экранга эга эмас ва уни овоз ёрдамида бошқариш керак. Лекин карнай ва камера, чуқурлик ва ҳаракат сенсорлари бор. Бундан ташқари, корпусга мини-проектор ўрнатилган бўлиб, у маълумотни ташқи юзаларга, шу жумладан кафтга ҳам узата олади. Сенсорли панелга тегиш орқали ҳам ўзаро алоқада бўлиш мумкин. Бундан ташқари, баъзи функциялар шу тарзда фаоллаштирилади. Масалан, аудио ва видео ёзишни қўлда ёқишга тўғри келади.

Янги маҳсулотнинг асосий вазифаси компания AI Mic деб атайдиган дастурий таъминот ёрдамида сунъий интеллект моделларига уланишдан иборат. ChatGPT билан боғланиш – асосий хусусиятлардан бири. Cosmos операцион тизими иловаларни юклаб олиш ва бошқаришдан кўра, фойдаланувчи сўровларини автоматик равишда керакли воситаларга йўналтириш учун мўлжалланган. Ишлаб чиқувчилар том маънода чатботнинг жисмоний тимсолини яратишган.

Шунинг учун қурилма нейрон тармоқларнинг стандарт функцияларига киришни таъминлайди. У эгасининг услубида хабарлар ёзиши, электрон хатлар бўйича ҳисобот тайёрлаши, фотосуратдаги маҳсулотларнинг озуқавий қийматини таҳлил қилиши ва бошқа имкониятларга эга. Бундан ташқари, уни албатта телефон сифатида ишлатиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, AI Pin бутунлай автоном қурилма. Яъни, ундан фойдаланиш учун смартфон билан боғланиш шартмас. Қурилма 700 долларга баҳоланмоқда (≈8,6 млн сўм). Аммо ундан фойдаланиш учун қиймати $24 (≈300 минг сўм) бўлган ойлик обуна ҳам керак бўлади. У T-Mobile тармоғидаги телефон рақамини, булутли хотирани ва сунъий интеллектдан чексиз фойдаланиш имкониятини ўз ичига олади. Олдиндан буюртмалар 16 ноябрдан бошланади. Қурилма 2024 йил бошида етказиб берилиши кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси собиқ ходимлари «келажак смартфони»ни тақдим қилишди