date

Андижонда 10-синф ўқувчи қизларнинг тунги клубдаги ҳолати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Андижонда 10-синф ўқувчи қизларнинг тунги клубдаги ҳолати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчи-қизлари тунги клубда кўнгил очар тадбирда иштирок этаётгани акс этгани айтилган.

Расмий маълумотга кўра, суратлардаги қизлардан бири — 2008 йилда туғилган Х.Т. исмли ўқувчи мазкур мактабда таҳсил олгани аниқланган. Ҳолат 2024-йил ёзида содир бўлган бўлиб, ўқувчи мунтазам дарс машғулотларини қолдириб келгани сабабли 10-синфда қолдирилган.

Мактаб маъмурияти X.T.ning хулқи ва хатти-ҳаракатлари юзасидан бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказган. Ҳозирда эса у “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилган.

Расмийлар мазкур воқеа бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бораётганини, ўқувчининг ижтимоий муҳитга мослашуви ва тарбияси юзасидан назорат кучайтирилганини маълум қилди.

Мутахассислар бундай ҳолатлар ота-оналарнинг бефарқлиги ва болаларнинг интернет орқали зарарли таъсирларга берилаётганидан далолат беришини айтмоқда. Уларнинг фикрича, вояга етмаганлар иштирокидаги бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун нафақат мактаб, балки оила ва маҳалла ҳам биргаликда масъул бўлиши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 10-синф ўқувчи қизларнинг тунги клубдаги ҳолати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда