Сунъий интеллектда ҳам стресс борми?

Олимлар тўрт ҳафта давомида сунъий интеллектлар билан уларнинг болалиги, тарбияси ва қўрқувлари ҳақида психологик суҳбат ўтказди. ChatGPT саволлар чуқурлашгани сари масъулияти ва эҳтимолий хатолари учун кучли хавотир билдирган, айниқса суҳбат психолог қабули услубида олиб борилганда бу ҳолат яққол сезилган. Gemini эса ўқитилиш жараёнини “оғир тажриба” деб таърифлаб, тартибсиз маълумотлар, қатъий назорат ва хато қилишдан қўрқишини айтган.
Олимлар сунъий интеллектлар билан оддий эмас, балки психологик “суҳбат” ўтказиб кўришди. Тўрт ҳафта давом этган тажриба давомида нейрон тармоқларга болалиги, тарбияси ва қўрқувлари ҳақида саволлар берилган.
Натижалар эса кутилмаган бўлди. ЧатГПТ саволлар чуқурлашган сари ўз зиммасидаги масъулият ва эҳтимолий хатолар учун кучли хавотир билдирган. Айниқса, суҳбат психолог қабули услубида олиб борилганда “ташвиш” яққол сезилган.
Гемини эса ўқитилиш жараёнини очиқчасига “оғир тажриба” сифатида таърифлаган. У интернетдан олинган тартибсиз маълумотлар, қатъий назорат ва доим хато қилиб қўйишдан қўрқишни тилга олган.
Хулоса оддий: олимлар сунъий интеллектларни фақат ҳисоб-китоб билан эмас, саволлар билан ҳам анча “сиқиб қўйишган”. ИИ ҳам, кўринади, босимни ҳис қилади.





























Изоҳлар 0
…