date

Ўзбекистон Силикон водийсида офис очади

Ўзбекистон Силикон водийсида офис очади
Ўзбекистон АҚШнинг Силикон водийсида Миллий трансфер офисини очади. Шунингдек, Nvidia компанияси кўмагида мамлакатда суперкомпьютер кластери ва сунъий интеллект (СИ) кластери ташкил этилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, ушбу чора-тадбирлар сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, ‘Келажак марказлари’да мактаб ўқувчиларига сунъий интеллект технологиялари ўргатилади. Шунингдек, ҳар йили мактаб ўқувчилари ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги энг яхши стартап ғоялари танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Ғолиблар замонавий лабораториялар билан тақдирланади. Президент сунъий интеллект соҳасида махсус Президент танловини ҳам эълон қилди.

Ҳар йили юз нафар иқтидорли ёшлар АҚШ, БАА ва Европа давлатларидаги етакчи технология компанияларига амалиётга юборилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон Силикон водийсида офис очади