date

«Ювентус» А Серияда 2018 йилдан бери илк бор бешта гол урди

«Ювентус» А Серияда 2018 йилдан бери илк бор бешта гол урди

Италия А Сериясининг 20-тур якуний учрашувларида Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Кремонезе»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу натижа «Ювентус» учун чемпионатдаги ноёб кўрсаткич бўлди: туринликлар А Серия ўйинида камида беш голни охирги марта 2018 йил 4 февраль куни урган. Ўшанда «Сассуоло» дарвозасига 7 та гол киритилганди.

Кейинги турда «Ювентус» сафарда «Кальяри»га қарши майдонга тушади. Учрашув 17 январь, шанба куни бўлиб ўтади. Ҳозирда Спаллетти жамоаси А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» А Серияда 2018 йилдан бери илк бор бешта гол урди