Вегасдаги Энҳансед Гамес: Стероидлар ва Силикон Валлей сармояси
Неваданинг жазирама иссиғида канадалик оғир атлетикачи Боадй Сантавй 183 килограммлик штангани кўтаришга уринмоқда. Агар у жаҳон рекордини янгиласа, 250 минг доллар мукофот олади. Сантавй — Лас Вегасда Мемориал Дай дам олиш кунларида йиғилган 42 нафар спортчидан бири. Бироқ бу оддий мусобақа эмас, балки иштирокчиларнинг деярли барчаси самарадорликни оширувчи дори воситалари, яни допинг истеъмол қилган Энҳансед Гамес турниридир. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Танқидчилар томонидан “стероид Олимпиадаси” деб аталган ушбу тадбир спорт оламидаги барча қоидаларни четга суриб қўйди. Sportчилар анаболиклар, тестостерон, пептидлар ва ўсиш гормонларини тиббий назорат остида қабул қилишган. Мусобақадан олдин иштирокчилар Бирлашган Араб Амирликларидаги махсус базада 12 ҳафта давомида шифокорлар билан бирга тайёргарлик кўриб, ўзларининг индивидуал “протоколлари” ёки дори коктейлларини шакллантиришган.
Ушбу ғалати томошанинг ортида Силикон Валлей турибди. Энҳансед Гамес лойиҳаси криптовалюта, AI ва биотехнология соҳалари мутахассислари томонидан ташкил этилган бўлиб, унга Петер Тиел ва Coinbase собиқ раҳбари Балажи Сринивасан каби йирик инвесторлар ҳомийлик қилмоқда. Бу технология оламининг “инсонни такомиллаштириш” (human энҳанцемент) саноатига бўлган қизиқишининг бир қисмидир.
Анъанавий спорт ташкилотлари эса бу ташаббусдан ғазабда. Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (ВADA) ушбу ўйинларни “хавфли” деб атади. АҚШ аксилдопинг агентлиги раҳбари Травис Тйгарт эса буни “фойдани инсон саломатлигидан устун қўювчи масхарабозлик” деб таърифлади. Шунга қарамай, ташкилотчилар жаҳон рекордини янгилаган спортчиларга 1 миллион долларгача мукофот вада қилиб, спорт чегараларини қайта кўриб чиқишга уринмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!