Машарипов янги қимматбаҳо автомобили билан кўриниш берди

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионати олдидан қимматбаҳо автомобиль харид қилди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Машарипов жойлаган видеодан унинг янги автомобили BMW M850i эканини кўриш мумкин. Ушбу автомобиль Ўзбекистон бозорида тахминан 1,3 миллиард сўмдан 2,4 миллиард сўмгача баҳоланмоқда.
Айни вақтда Жалолиддин Машарипов Эроннинг Esteghlal F.C. клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан имзолаган шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.
Очиқ манбаларда келтирилишича, футболчининг ойлик маоши тахминан 22–25 минг евро атрофида бўлиб, бу қарийб 300–350 миллион сўмга тенг экани айтилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…