date

Toyota Россияда РАВ4, бЗ ва Айго савдо белгиларини рўйхатдан ўтказди

Toyota Россияда РАВ4, бЗ ва Айго савдо белгиларини рўйхатдан ўтказди

2022-йилда Россия бозорини тарк этган Toyota компанияси Роспатентда бир вақтнинг ўзида учта савдо белгисини — РАВ4, бЗ ва Айго номларини рўйхатдан ўтказди. Япония томонидан юборилган аризалар 2025-йил 31-март куни топширилган бўлиб, улар автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини қамраб олувчи ХМТКнинг 12-тоифаси бўйича расмийлаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу эксклюзив ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати 10 йилни ташкил этади. Савдо белгиларининг янгидан рўйхатга олиниши бренднинг Россия бозорига қайтишини англатмайди, балки Toyota компаниясига ўз номларига бўлган ҳуқуқларни сақлаб қолиш ва уларни учинчи шахслар томонидан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Toyota 2022-йил сентябрь ойида Санкт-Петербургдаги заводида автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатган эди. Ушбу корхона йилига 100 минг дона машина чиқаришга мўлжалланган эди. Ҳозирда мазкур майдон АГР компаниясига тегишли бўлиб, у ерда Эстео МХ кроссоверини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Янги Эстео МХ модели 2,0 литрли, 197 от кучига эга двигател, 8 поғонали автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ узатмали тизим билан жиҳозланган. Шунингдек, автомобилнинг олд панелида учта замонавий экран жойлаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Toyota Россияда РАВ4, бЗ ва Айго савдо белгиларини рўйхатдан ўтказди