date

Дунёни рекорд даражадаги иссиқ йиллар кутмоқда

Erkak kishi favvora suvida yuzini yuvib salqinlamoqda.

Дунё яқин йилларда мисли кўрилмаган иссиқ даврга юз тутиши мумкин. World Meteorological Organization маълумотига кўра, 2030 йилгача глобал ҳарорат рекорд даражаларга чиқиши эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, ҳатто 2027 йилнинг ўзидаёқ инсоният тарихидаги энг иссиқ йил қайд этилиши мумкин. Мутахассислар бу ҳолатни йил охирида кутилayotgan El Niño иқлим ҳодисаси билан ҳам боғламоқда. Ушбу жараён Ер атмосферасида ҳароратнинг янада кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Ҳисобот Met Office томонидан тайёрланган бўлиб, унда 2026–2030 йиллар орасидаги камида бир йил 2024 йилдаги иссиқлик рекордини янгилаши эҳтимоли 86 фоиз экани қайд этилган.

Шунингдек, кейинги беш йилликда ўртача глобал ҳарорат саноат инқилобидан олдинги даврга нисбатан 1,5 даражадан юқори бўлиши эҳтимоли 75 фоизга тенг деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дунёни рекорд даражадаги иссиқ йиллар кутмоқда