date

Катта Фарғона каналида тимсоҳ борлиги тасдиқландими?

Катта Фарғона каналида тимсоҳ борлиги тасдиқландими?

Ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистрал каналида тимсоҳлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумотлар фуқаролар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлгач, ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Учқўрғон тумани ФВБ ходимлари Учқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона магистрал каналида жойига чиққан ҳолда текширув ўтказди. Хусусан, Гулистон, Пахтачи, Тегирмон ва Бирлик маҳаллалари атрофидаги канал ҳудудлари кўздан кечирилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, каналда тимсоҳ ёки шунга ўхшаш хавфли жонивор борлиги аниқланмади. Демак, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳозирча ўз тасдиғини топмаган.

Наманган вилояти ФВБ аҳолидан асоссиз ва текширилмаган маълумотларга ишонмасликни сўради. Фуқароларга бундай ҳолатларда фақат расмий манбалар ахборотига таяниш тавсия этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Катта Фарғона каналида тимсоҳ борлиги тасдиқландими?