date

Xiaomi президенти: Янги клипс-қулоқчинлар "иссиқ кулчадек" сотилмоқда

Xiaomi президенти: Янги клипс-қулоқчинлар "иссиқ кулчадек" сотилмоқда

Xiaomi компанияси президенти Лу Веибинг бренд тарихидаги илк клипс-қулоқчинлар (эар клип ҳеадпҳонес) бозорда катта муваффақият қозонаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги қурилма харидорлар томонидан жуда тез суръатларда сотиб олинмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Гап Xiaomi Эар Клип Ҳеадпҳонес модели ҳақида кетмоқда. Бу компаниянинг очиқ турдаги илк клипсли қулоқчинлари бўлиб, улар қулоқ каналини ёпмаган ҳолда бевосита қулоқ супрасига маҳкамланади. Ушбу дизайн фойдаланувчига мусиқа тинглаш билан бирга атроф-муҳит товушларини ҳам эшитиш имконини беради.

Янги гаджет чанг ва сувдан ҳимояланган бўлиб, сунъий интеллект (AI) функциялари билан жиҳозланган. Хусусан, у 21 та тилда нутқни таниш ва таржима қилиш имкониятига эга. Шунингдек, қурилма Apple экотизими билан ҳам тўлиқ мос келади.

Бу Xiaomi компаниясининг клипсли қулоқчинлар сегментига киришдаги илк уринишидир. Аввалроқ бренд ТВС-қулоқчинлар бозорида муваффақиятли ривожланаётган эди, эндиликда эса ноодатий шаклдаги қурилмалар билан ўз маҳсулотлар қаторини кенгайтирмоқда.

Маълумот учун, Xiaomi Эар Клип Ҳеадпҳонес ҳозирда Хитой бозорида расман сотувга чиққан ва қисқа вақт ичида энг оммабоп аксессуарлардан бирига айланишга улгурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi президенти: Янги клипс-қулоқчинлар "иссиқ кулчадек" сотилмоқда