8000 мАс батарея ва 200 Мп Леика камера: Xiaomi 17 Max сотувга чиқди

Xiaomi компанияси Хитой бозорида ўзининг янги флагмани — Xiaomi 17 Max смартфонини расман сотувга чиқарди. Ушбу қурилма сериядаги энг йирик модел бўлиш билан бирга, рекорд даражадаги 8000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозлангани билан ҳам ажралиб туради. Смартфоннинг бошланғич нархи 12/256 GB талқини учун тахминан 630 долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма 6,9 дюймли, 2К аниқликдаги ва 120 Гс янгиланиш частотасига эга СуперPixel дисплейи билан таъминланган. Экраннинг максимал ёрқинлиги 3800 нитга етади, 3840 Гс частотали ШИМ технологияси эса кўз чарчашининг олдини олади. Дисплей юзаси мустаҳкам Dragon Крйстал Гласс 3.0 ойнаси билан ҳимояланган.
Xiaomi 17 Max унумдорлиги учун энг сўнгги Snapdragon 8 Элите Ген 5 процессори масъулдир. Камера борасида ҳам қурилма юқори кўрсаткичларга эга: Леика билан ҳамкорликда яратилган 200 Мп асосий модул, 50 Мп перископ ва 50 Мп ўта кенг бурчакли объектив ўрнатилган. Бу эса фойдаланувчиларга профессионал даражадаги суратларни олиш имконини беради.
Смартфоннинг қувват тизими Жиншажианг технологияси асосида яратилган бўлиб, у 100 ваттли симли ва 50 ваттли сиmsиз тезкор қувватланишни қўллаб-қувватлайди. Қурилма Whите, Sky Блуе ва Pixel Блакк рангларида тақдим этилган ҳамда IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!