620 литрли Xiaomi Mijia Рефригератор Pro 620Л музлатгичи сотувга чиқди

Xiaomi компанияси ўзининг янги Mijia Рефригератор Pro 620Л музлатгичини бозорга чиқарди. Сиде-бй-сиде форматидаги ушбу модел ҳозирда 370 доллар нархида сотувга қўйилган бўлиб, у ўзининг кенг сиғими ва замонавий функциялари билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилманинг умумий ички ҳажми 620 литрни ташкил этади: шундан 378 литри совутиш бўлмасига, 242 литри эса музлатиш камерасига тегишли. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бундай ҳажм бутун бир оила учун тахминан икки ҳафталик озиқ-овқат захирасини сақлашга етарли. Ички қисмда 18 та сақлаш зонаси ва мустаҳкамланган жавонлар мавжуд.
Техник жиҳатдан модел икки контурли тизим билан жиҳозланган: совутиш ва музлатиш камералари ўзининг алоҳида буғлатгич ва вентиляторларига эга бўлиб, ҳаво оқимлари бир-биридан мустақил ишлайди. Бу эса ҳидлар аралашиб кетмаслигини таъминлайди. Шунингдек, 360 даражали ҳаво циркуляцияси ҳароратнинг бир текис тақсимланишига хизмат қилади.
Xiaomi гигиенага ҳам алоҳида эътибор қаратган. Музлатгичга кумуш ионли модуллар ўрнатилган бўлиб, улар антибактериал ишлов бериш ва ёқиmsиз ҳидларни 99,99% гача самарадорлик билан йўқотиш имконини беради. Эшиклар 90 даражага очилиши сабабли уни тор жойларда ҳам қулай ўрнатиш мумкин.
Ақлли қурилма сифатида Mijia Рефригератор Pro 620Л мобил илова орқали бошқариш, масофадан туриб ҳароратни созлаш ва овозли буйруқлар бериш функцияларини қўллаб-қувватлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!