Аҳад Қаюм Бурак Ўзчивит роль ижро этаётган спектаклдан чиқиб кетган томошабинларни кескин танқид қилди

Таниқли ижодкор Аҳад Қаюм сўнгги пайтларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган фикрлари билан эътибор марказида. У турк актёри Бурак Ўзчивит иштирокидаги спектакль атрофидаги ҳолатларга муносабат билдирди.
Аҳад Қаюмнинг таъкидлашича, спектакль давомида айрим томошабинларнинг асар ниҳоясига етмасидан зални тарк этгани маданий муҳитдаги муҳим муаммолардан далолат беради. Унинг фикрича, ўзбек томошабинлари ҳали бундай форматдаги саҳна асарларини тўлиқ қабул қилишга тайёр эмас.
“Бизнинг одамларни аввал спектакль кўришга тайёрлаш керак”, — дея қайд этган у. Ижодкорнинг фикрича, саҳна маданияти, томошабин савияси ва асарни тўғри қабул қилиш масалалари устида жиддий ишлаш зарур.
Шу сабабли Аҳад Қаюм ҳозирча йирик ва мураккаб саҳна лойиҳаларини амалга оширишга шошилмаётганини билдирган. У аввало томошабин диди ва тайёргарлигини ошириш муҳим деб ҳисоблайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!