
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2015 йил 9 октябрдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 199,68 долларгача пасайтирганлигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Жорий йилда тарифлар бунгача ҳам бир неча марта: 1 январдан 1 Мбит/с учун 259,29 долларгача, 7 январдан 257,42 доллар, 8 январдан 253,74 доллар, 22 январдан 251,94 доллар, 27 февралдан 240,2 доллар, 17 мартдан 233,27 доллар, 2 июндан 219,01 доллар, 11 июндан 206,97 доллар, 1 июлдан 205,12 доллар, 22 июлдан 204,01 доллар, 3 августдан 202,9 доллар, 1 октябрдан 201,83 долларгача арзонлаштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар