ChatGPT билан соғлиқ муаммоларини муҳокама қилиш хавфли экани аниқланди

ChatGPT орқали соғлиқ муаммоларини муҳокама қилиш фойдаланувчиларда ортиқча хавотир ва руҳий босимни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сунъий интеллект берадиган нотўғри маълумотлар инсонни ўзини касал деб ҳис қилишига ва руҳий тушкунликка олиб келиши хавфи бор. Шунингдек, ушбу технологияга ҳаддан ташқари боғланиб қолиш гиёҳвандлик каби салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
The Atlantic нашрининг хабар беришича, ChatGPT орқали соғлиқ муаммоларини муҳокама қилиш кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Сўнгги пайтларда кўплаб фойдаланувчилар ўз саломатлиги ҳақида маълумот олиш учун сунъий интеллектга мурожаат қилмоқда.
Бироқ мутахассисларнинг фикрича, бундай мулоқотлар аксинча инсонда ортиқча хавотир уйғотиши ва ўзини касал деб ҳис қилиш ҳолатларини кучайтириши мумкин. Айниқса, нотўғри талқин қилинган маълумотлар руҳий босимни ошириши эҳтимоли юқори.
OpenAI маълумотларига кўра, ҳар куни 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчи соғлиқ билан боғлиқ саволлар учун ChatGPTдан фойдаланади. Бу эса мазкур технологиянинг кенг оммалашганини кўрсатади.
Шу билан бирга, мутахассислар сунъий интеллект билан узоқ муддатли мулоқот қилиш гиёҳвандликка ўхшаш боғлиқликни келтириб чиқариши, хавотирни кучайтириши ва ҳатто руҳий тушкунликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.































Изоҳлар 0
…