Фото: LETA
Американинг 17 та оммавий ахборот воситаси Facebook’нинг ички ҳужжатларига асосланган материалларни эълон қилмоқда. Ушбу лойиҳа Facebook Papers («Facebook архиви») номини олган, деб хабар беради Meduza.
Мазкур лойиҳада АҚШнинг йирик нашрлари, жумладан, The New York Times, The Washington Post, Politico, CNN, The Verge, Associated Press ва Bloomberg иштирок этмоқда. Нашрлар тўлқини 22 октябрь куни бошланган, аммо мақолаларнинг аксарияти 25 октябрь куни эълон қилинди. Шу билан бирга, The Wall Street Journal газетаси ушбу ҳужжатлар асосидаги материлларни сентябрь ўрталаридан бери Facebook Files номи остида чоп этиб келаётганди.
«Facebook архиви»дан маълум бўлган фактларнинг бир қисмига кўра, 2020 йилда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг Конгрессга ижтимоий тармоқ нафратни келтириб чиқарадиган постларнинг 94 фоизини ўчиришини маълум қилган. Аммо ички ҳужжатларга кўра, бу каби постларнинг 5 фоиздан камроғи ўчирилади.
Шунингдек, маълумотларга кўра, Facebook фойдаланувчиларининг 10 фоиздан камроғини АҚШ аҳолиси ташкил этади, аммо контент модерацияси бюджетининг асосий қисми айнан Америкага йўналтирилган — 84 фоиз. Дунёдаги қолган барча давлатларга 16 фоиз тўғри келади. Модерация борасида асосий муаммолар Ҳиндистонда кузатилади, чунки у ерда фойдаланиладиган тиллар жуда кўп.
Бундан ташқари, Facebook фитна назариясига қарши курашишни асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб олган. Аммо 2019 йилги ҳисоботга кўра, консерватив қарашларга эга америкалик фойдаланувчининг тест аккаунтига очилганидан икки кун ўтиб, QAnon конспирологик ҳаракати ҳақида маълумотлар кела бошлаган.
АҚШда 2020 йилнинг ноябрида ўтказилган президентлик сайловлари арафасида Facebook ёлғон маълумотларга қарши курашни кучайтирган. Бироқ сайловлар ўтиши билан ходимлар ижтимоий тармоқда сайловларнинг фалсификацияси ҳақида миш-мишлар тарқалаётгани ва зўравонликни тарғиб қилувчи постлар чиқаётгани ҳақида огоҳлантирганига қарамай, назорат воситаларнинг аксарият қисми ўчирилган.
2020 йилда Вьетнам ҳукумати Facebook’дан маҳаллий мухолифатнинг постларига цензура қўллаб, уларни блоклашни талаб қилган. The Washington Post манбаларининг сўзларига кўра, Марк Сукербернинг шахсан ўзи Вьетнам ҳукуматининг талабига бўйсуниш бўйича қарор қабул қилган.
Шунингдек, маълум бўлишича, Facebook’да оддий контент модерацияси таъсир қилмайдиган VIP-фойдаланувчилар мавжуд. Бундан ташқари, Facebook раҳбарлари таниқли фойдаланувчининг (масалан, сиёсатчи ёки бирор юлдуз) постни ижтимоий тармоқ қоидаларини бузаётганини шахсан аниқлай олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)